Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Булоқбошида «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тадбири ўтказилди

Булоқбошида «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тадбири ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 28 август куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган болалар спорт комплексида «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» шиори остида «Халқ сайли» ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тадбир доирасида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари фуқароларга турли йўналишларда сайёр давлат хизматлари кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришди.

Шу куни 10 кишининг фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун навбатга қайд этилди.

Ноқонуний қуриб олинган уй жойи умумдавлат акцияси доирасида Баҳромжон Бегматовнинг аризаси қабул килинди. Ўн бир нафар фуқарога СТИР рақами, 28 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Давлат хизматлари тарғиботи доирасида буклет ва флайерлар тарқатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг