Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро тиббиёт институти Қашқадарёдан 50 нафар абитуриентни талабаликка қабул қилади

Бухоро тиббиёт институти Қашқадарёдан 50 нафар абитуриентни талабаликка қабул қилади

Фото:«Abt.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Бунда 2018-2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига «5510100-Даволаш иши», «555510200-Педиатрия иши» таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган,кириш тест синовларида иштирок этиб белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган, Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи (қабул вақтидаги яшаш жойи асосида) абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент, 25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади.

Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йиллик ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг