Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбари ўзгарди

Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон президентининг 18 ноябрдаги фармойиши билан Бухоро вилояти божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Бунга қадар Баҳодир Қутлимуратов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Баҳодир Қутлимуратов 1983 йил 4 апрелда туғилган. 2015-2017 йилларда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017-2020 йилларда Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимлари фаолият олиб борган.

Айни пайтга қадар Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Салимов Дониёр Баҳриддинович эса божхона институтининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг