Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Холмуродов Нозимжон Қосимович Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида: Нозимжон Холмуродов 1977 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 1995 йил Туркия Республикаси Гази университетини ва 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги истисодчи-статист.

Ушбу лавозимни эгаллагунга қадар Нозимжон Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимларига ҳам мазкур йўналишларда ўринбосарлар тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг