Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода давлат хизматчиларига автомобиллар топширилди

Бухорода давлат хизматчиларига автомобиллар топширилди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистонда давлат органларининг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолияти сифатини ошириш, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатишда мақбул шарт-шароитлар ва қулайликлар яратишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар борасида Бухоро вилоятида ҳам ишлар тизимли йўлга қўйилмоқда.

Вилоятнинг олис ҳудудларда яшаётган аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида барча шаҳарлар ва туманларда фаолият кўрсатиб келаётган давлат хизматлари марказларига вилояти ҳокимлиги томонидан «Дамас» автомобиллари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, мусиқали драма теартда ташкиллаштирилган тадбир давлат хизматлари соҳасида «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалиётда татбиқ қилиниши билан аҳамиятли бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг