Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода «Ҳосил байрами» ўтказилди

Бухорода «Ҳосил байрами» ўтказилди

Фото:Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қоракўл туманида меҳнаткашларининг 2018 йилги қишлоқ хўжалик мавсумининг муваффақиятли якунларига «Ҳосил байрами» тадбирлари ўтказилди.

Халқ сайли сифатида ташкил этилган байрамда туманимизнинг барча ҳудудларидан деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва боғбонлар, қишлоқ хўжалик корхоналари вакиллари, дала заҳматкашларига камарбаста бўлган ҳашарчилар, вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар иштирок этдилар.

Фото:Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавсум илғорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимда ҳоким Ҳ.Ғойиров иштирокчиларни ҳосил байрами билан табриклаб, деҳқон ва фермерлар, уларга ёрдам берган корхона ва ташкилотлар, туманнинг барча меҳнаткашларига миннатдорлик билдирдилар.

Кураш мусобоқалари вилоят ҳокими,вилоят кураш федератсияси раҳбари Ўктам Барноев томонидан очиб берилди ва 18 – Осиё ўйинларида спортнинг миллий кураш тури бўйича барча рақиблари орасида тенгсиз деб топилган тумандошимиз Ғабуллаев Маъруфжонга вилоятимиз раҳбари томонидан от совға қилинди.

Жорий йилда вилоят меҳнаткашлари 28 минг 600 тоннадан зиёд пахта,16 минг тоннадан ортиқ ғалла, 200 тонна пилла тайёрлаб, йиллик шартнома режаларини ортиғи билан уддалади.

Фото:Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ердан унумли фойдаланиш мақсадида бу йил туманимизда 4минг гектардан ортиқ майдонларга такрорий экин экилди.

«Ҳосил байрами» тадбирида Дилмурод Султонов,Юлдуз Турдиева, Феруза Асадова таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган консерт дастури, ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган бадиий чиқишлари қатнашчиларига хуш кайфият, кўтаринки руҳ бағишлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг