Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода китоб акцияси ташкил этилди

Бухорода китоб акцияси ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Бухоро шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази томонидан «Кичкинтой» болалар ўйингоҳида «Бир мақсад йўлида бирлашамиз» шиори остида «Китоб кўнгил чироғи» номли акция - тадбири ташкил этилди.

Акция давомида ҳар бир иштирокчига китоб ва китобхонлик ҳақида бир қатор саволлар берилди. Саволларга жавоб берган иштирокчиларга марказ тўгарак аъзолари томонидан ясалган буюмлар ҳамда марказдаги ёш шоираларнинг китобларидан бир нусхадан совға сифатида тақдим этилди.

Акция-тадбирда ҳудуд аҳолиси, талабалар, ёш китобхонлар, ўқувчиларнинг ота-оналари фаол ишрирок этишди. Акция-тадбир ўз мақсадига эришди. Бухоро шаҳар «Баркамол авлод» болалар марказида бундай акциялар, тарғибот тадбирлари доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг