Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бюрократия ва коррупцияга ўрин йўқ

Бюрократия ва коррупцияга ўрин йўқ

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзуида семинарлар ташкил этилмоқда.

Семинарларда  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-214-моддалари мазмун-моҳияти ва жазо санкцияларини ҳамда мансабдорлик жинояти билан боғлиқ статистик маълумот ва мисоллар орқали ушбу иллатнинг салбий ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Семинарларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар (Жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ) вакиллари таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан, жумладан, бюрократия ва коррупциянинг юзага келишини бартараф этиш мақсадида асос солинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг