Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Цензура ОАВнинг эркинлигини бузиш деб топилиши мумкин

Цензура ОАВнинг эркинлигини бузиш деб топилиши мумкин

Оммавий ахборот воситаси эркинлигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Янги таҳрирдаги қонуннинг 50-моддасига кўра, қуйидагилар ОАВнинг эркинлигини бузиш деб топилиши мумкин:

  • фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахслари, жамоат бирлашмалари томонидан таъсисчилар, таҳририятлар, оммавий ахборот воситалари ноширлари ва тарқатувчиларининг, шунингдек журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш;
  • цензура;
  • таҳририят фаолиятига ноқонуний аралашиш ва унинг ихтисослашув эркинлигининг бузилиши;
  • оммавий ахборот воситаларининг ноқонуний тугатилиши ёки тўхтатиб турилиши;
  • таҳририятнинг маълумот сўраш ва олиш ҳуқуқи бузилиши;
  • босма нашрни чоп этишнинг ноқонуний тўхтатилиши, унинг бир қисми ёки тўлиқ ададининг йўқ қилиниши;
  • қонуний асосда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаси маҳсулотининг тарқатилишига тўсиқ қўйиш, даврий нашрлар босма нашрларнинг чакана савдосига ноқонуний чекловлар қўйиш;
  • журналистни ахборотни тарқатиш ёки уни тарқатишни рад этишга мажбур қилиш;
  • журналист билан мулоқот қилиш ва унга ахборот тақдим этишга асоссиз чегара қўйилиши, тижорат ёки қонун билан қўриқланадиган, давлат сири таркибига кирувчи маълумотлар бундан мустасно;

Мазкур белгиланган журналист ҳуқуқларининг бузилиши тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий ёки бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг