Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

60 миллионли чемпионат, Ёзувчилар уюшмаси ҳақида қарор, янги аэропорт, метродаги антиқа саргузаштлар, ноҳақ қамалган ҳоким, Тошкентда ёнғин ва бошқа хабарлар

60 миллионли чемпионат, Ёзувчилар уюшмаси ҳақида қарор, янги аэропорт, метродаги антиқа саргузаштлар, ноҳақ қамалган ҳоким, Тошкентда ёнғин ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Самарқанддаги «Обод қишлоқ» дастурига киритилган қишлоқлар рўйхати

«Зарафшон» газетасининг онлайн нашри томонидан ушбу дастурга киритилган Самарқанд вилоятидаги қишлоқлар рўйхати эълон қилинди.

Президент фармони: ТИВ фаолиятида бир қатор жиддий муаммолар мавжуд

Фармонда Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ишларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, биринчи навбатда, давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасида қўйилган вазифаларни самарали бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор жиддий муаммолар мавжудлигидан далолат бераётгани қайд этилиб, ушбу муаммолардан асосийлари санаб ўталади.

Жамият

«Ўзтрансгаз»: тўлов қиламан деган фуқаро соатлаб навбат кутса...

Мана сизга бу ердагиларнинг ишга, мижозга муносабати. Айни вақтда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг тўрт нафар ходими истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Улар қўлидан келганча иш қилаётир. Аммо иш меъёри ҳам бор-ку? Бу эса, ортиқча асаббузарликларга сабаб бўлмоқда.

Марказий банк уч тоифадаги шахсларнинг банк раҳбарлари этиб тайинланишини тақиқлади

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарларига қўйиладиган янги талаблар тақдиқланди. Унга кўра Марказий банк уч тоифадаги шахсларнинг банк раҳбарлари этиб тайинланишини тақиқлади.

Ҳайдовчилик гувоҳномалари энди бошқа давлат ташкилоти орқали берилади

Давлат хизматлари марказлари сони 201 тани ташкил этади. Уларнинг ҳар бирида ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ходимлари бириктирилади, дейилади кўрсатувда.

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 250-қарори билан «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

12 йилга ноҳақ қамалган ҳоким оқланди. Энди у лавозимига қайтадими?

«XXI asr» газетасининг 5 апрель сонида чоп этилган «Ўн йилга чўзилган оқлов ёхуд Нурулла Қаюмов бошидан кечган ажиб савдолар хусусида» сарлавҳали мақолада ноҳақ қамалган ҳокимнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Масъулиятдан қочган мактаб директори ишчи гуруҳдан ҳам қочди

Аниқланишича, Беҳрўз ва Бекзод Тўхтасиновларнинг ҳалигача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд эмас. Онаизор бир неча марта мактаб маъмуриятига мурожаат қилган бўлса-да, уларни ўқишга қабул қилишмаган.

Блогерлар чемпионати бошланишига 5 кун қолди. Мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ошди!

Блогерлар чемпионатининг мукофот жамғармаси бугунга келиб 60 миллион сўмдан ошиб кетди. Шундан 46 миллиони 1,2,3-ўрин соҳибларига аталган бўлса, қолгани ўндан зиёд номинацияларнинг ғолибларига қимматбаҳо совға шаклида топширилади.

Таълим

Халқ таълими вазирлиги ўқувчилар учун янги инновацион олимпиада ташкил қилди

Ҳозирда инновацион олимпиаданинг ҳудудий босқичлари якунланди. Шу йилнинг 13-15 апрель кунлари республика босқичи 7 та ҳудудда бўлиб ўтади.

Президент олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг маошини оширишга қаратилган қарорни имзолади

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб базавий лавозим маошлари миқдорларини табақалаштирилган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг – ўртача 25 фоизга ва стажер-ўқитувчи ҳамда фан доктори илмий даражасига эга профессор иш ҳақининг миқдорлари ўртасидаги тафовутни икки бараваргача оширилади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш муддати ва қабул квоталари камайтирилади

Фармонда қайд этилишича, бир ой муддатда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Маданият

Ёзувчилар уюшмасининг таркибий тузилиши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ёзувчиларнинг гонорар билан таъминланиши қатъий назорат қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ–3350-сон қарорига мувофиқ Уюшма аъзолари учун Тошкент шаҳрида имтиёзли ипотека кредити асосида 110 та квартирали уй-жой қуриш ишлари бошланган эди.

Ёзувчилар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимларига автомобиль берилади

Уюшмага қарашли ижод уйлари ва ошхоналар арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

Президент қарори билан бир қатор газета-журналлар обунаси яхшиланади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги фаолиятини кучайтириш, ҳарбий қисмлар, ҳарбий йўналишдаги билим юртлари, хусусан, «Темурбеклар мактаблари»да тизимли равишда маънавий-маърифий ишлар ташкил этилади.

«Зулфияхоним қизлари» клуби ташкил этилмоқда

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Олий адабиёт курсини ташкил этилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йилнинг 1 августига қадар Олий адабиёт курси мутахассисликлари бўйича тегишли малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади.

Мактаблар ва «Меҳрибонлик уйлари»га китоблар бепул тарқатилади

Шунингдек, аудиокитоблар ишлаб чиқариш ва уларни тарқатиш, шунингдек, ўзбек адабиёти тарғиботига бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тизимли равишда эълон қилиб бориш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Ҳодиса

Россияда мудҳиш ЙТҲ. 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «Тезкор рақамлари» очилди.

Тошкентда АҚШ фуқароси уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Атлас» савдо марказида нималар бўлди? (фото)

Бинода ёнғинни ўчириш воситалари, эвакуация йўллари кўрсаткичларининг мавжудлиги, зиналарга ўтиш йўлакларининг тўсиб қўйилмагани ва ёнғин ҳақида огоҳлантирувчи техник ускуналарнинг созлиги текширувдан ўтказилди.

Тошкентда йирик ёнғин (видео)

Бугун, 5 апрель куни соат 18:56 атрофида Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Гулсарой кўчасида (Қорақамиш 1/4) жойлашган мих ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди.

Спорт

ЕЧЛ. «Ливерпул» «Сити»ни, «Барселона» эса «Рома»ни голлар билан «сийлади» (видео)

Европа чемпионлар лигаси чорак финалининг иккинчи кунги баҳсларида ҳам жуфтликлар тақдири биринчи ўйиндаёқ деярли ҳал бўлди. «Ливерпул» «Манчестер Сити»ни, «Барселона» – «Рома»ни аяб ўтирмади.

Суперлига ва Ла лига ўртасида 2020 йилгача ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.

Мураббийлар кенгаши Марокашга қарши ўйинда вазифа бажарилмаган деб ҳисоблади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни Сенегалга қарши майдонга тушиб, 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаган, орадан 5 кун ўтиб Марокаш терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Инфографика

Инфографика. Тиш ювмасликнинг оқибатлари

Болаликдан бизга тиш мустаҳкам бўлиши учун уни ҳар куни икки маҳал ювиш кераклиги таъкидланади. Сабаби, тишдаги овқат қолдиқлари, бактериялар, тишда турли муаммоларнинг юзага келишига олиб келади.

Технология

«Facebook» ўз фойдаланувчиларининг ёзишмаларини сканер қилишидан хабардормисиз?

«Facebook Messenger» вакили ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини сканер қилишини айтди.

«Telegram»даги хабарни репост қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Очиқ интернет майдонларида ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштирган мақоласи, пости учун жиноий жавобгарликка тортилганлар ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ...

Иқтисодиёт

Давлат раҳбарлари қанча маош олишади?

РБК агентлигининг иқтисодчи мутахассислари етакчи давлатлар раҳбарларининг йиллик маошлари бўйича маълумотларни ошкор қилди.

Дунё

Россия 2023 йилгача АҚШнинг кимёвий қурол захираларини йўқ қилишига умид қилмоқда

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ кимёвий қуролларни йўқотиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганини ва бу турдаги оммавий қирғин қуролларининг ягона ва энг қудратли эгаси бўлиб қолаётганини айтган эди.

Туркиядаги университетда отишма содир бўлди

Туркиянинг Эскишаҳар шаҳрида жойлашган Усмонғози университетида содир бўлган отишмада тўрт киши ҳалок бўлди.

Тавсия қиламиз

Бола қобилиятини нималар «ўлдиради»?

Бола қобилиятнинг кўпроқ қисмини отадан эмас, онадан ўзлаштиради. Фарзанд олдида онага ижобий ёки салбий муносабатда бўлиш болага икки ҳисса тезроқ таъсир этади.

Она – қотил, айбдор эса – ҳамма!

Қўқон фожиасида шубҳасиз, аёл нотўғри иш қилди, катта гуноҳга қўл урди ва у албатта жазосини олиши керак. Аммо шу билан масалани ёпиб қўйиб бўлмайди. Уни бу ишни қилишга «мажбурлаган» барча омиллар, сабаблар ўрганилиши керак. Аёллар ҳуқуқларини амалда таъминлаш, уларнинг мураккаб вазиятларда тўғри ҳаракат қилиши, тўғри қарор қабул қилиши бўйича малакалардан...

Метродаги саргузаштлар. Суратга олиш мумкинмиди ўзи?!

— Ока, биз буйруққа бўйсунамиз. Бу тақиқ бекор қилингани ҳақидаги буйруқ бизга ҳали етиб келмаган. Беринг телефонингизни. Ўчиринг суратларни!

«Кимлигимни биласанми, мен ҳокимман!»

Фарғона шаҳрида мутассаддилар кутубхоначилар арзини эшитиш ўрнига, кутубхона биносини бузиб, хусусий корхонага фойдаланишга бериб юборишди. Оқибатда 127 йиллик тарихга эга, нодир китоблар сақланадиган илмий-тиббий кутубхона йўқ бўлиб кетиш арафасида.

Солиқ концепциясидаги ўзгаришлар пенсия ёши узайтирилишига сабаб бўлиши мумкинми?

Агар воқеалар ривожи нисбатан қийинроқ кечадиган бўлса, бизда ҳам пенсия ёши узайтирилиши чораси қўлланиши мумкин (маълумот ўрнида: Грузияда пенсия ёши эркаклар учун 65, аёллар учун 60 ёш қилиб белгиланган, Ўзбекистонда эса эркаклар учун 60, аёллар учун 55 ёшни ташкил қилади).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг