Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чинозлик фуқаро уйига меҳмон бўлиб келган улфатини пичоқлаб ўлдирди

Чинозлик фуқаро уйига меҳмон бўлиб келган улфатини пичоқлаб ўлдирди

Кеча, 4 март куни соат 23.30 ларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган Н.Тошматов ўз уйида, таниши Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган, 1961 йилда туғилган Т.Мирзаев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжал оқибатида, Т.Мирзаевнинг курак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида Т.Мирзаев касалхонага келтирилганида вафот этган. Н.Тошматов эса қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг