Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институтининг талаба қизлари Ватан ҳимоячилари олдида қасамёд қилди

Чирчиқ давлат педагогика институтининг талаба қизлари Ватан ҳимоячилари олдида қасамёд қилди

Фото: Чирчиқ давлат педагогика институти ахборот хизмати

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг талаба қизлари Чирчиқ олий танк қўмондон мухандислик билим юрти курсантларини 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами билан табриклади. Бу ҳақда институт ахборот хизмати «Xabar.uz»га хабар берди.

Учрашувда институт талабалари Ватан ҳимоячилари олдида қасамёд қилган. Қасамёд мазмуни қуйидагича:

«Ватан ҳимояси учун қасамёд қилган ва шу қасамёдига содиқ бўлган азиз ҳимоячиларимиз! Ватан ҳимоясида Сизга камарбаста бўлишга, мард ўғлонлар тарбиясига, аёл ориятини сақлашга, Тўмариснинг чинакам авлодлари бўлишга, вафодор ёрини ардоқлашга, миллат шаъни ва ғурури йўлида жон фидо қилишга қасамёд қиламан!»

«Ўз хизмат бурчини адо этишларида юракларни ларзага солувчи, сийратида Тўмарис ва Бибихоним садақати, заковати акс этган қизларнинг бу қасамёди Ватанимиз ҳимоячиларига беҳисоб куч, метин ирода, бир умрга етгулик шижоат берди», — дейилади институт хабарномасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг