Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чирчиқдан Олмаотага халқаро автобус йўналиши очилди

Чирчиқдан Олмаотага халқаро автобус йўналиши очилди

Жорий йилнинг 14 ноябрь кунидан Чирчиқ-Олмаота йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «Ўзавтотранс Сервис» УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи «Ўрда» фирмаси хизмат кўрсатади. Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган  «VANHOL» автобусларда ўз манзилларига етказилади. Мазкур йўналиш масофаси 818,0 км. бўлиб, қатновга 16 соату 30 дақиқа вақт сарфланади. Йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Ушкунур автостанциясигача – 150 минг сўм. Ушкунурдан Чирчиқгача эса – 6 минг тенге қилиб белгиланди. Йўналишдаги қатнов «Туркистон» (Ўзбекистон), «Қазиғурт» (Қозоғистон) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон автомобил таранспорти агентлиги томонидан халқаро автобус йўналишлари сони 11 тага етди. Шулардан 5 таси Қозоғистон Республикасига «Тошкент- Чимкент» (январь ойидан), «Тошкент- Олмаота» (апрель ойидан), «Тошкент-Қизилўрда» (июль ойидан), «Нукус-Ушкунур» (август ойидан), «Чирчиқ-Ушкунур» (14 ноябрдан) йўналишларида амалга оширилмоқда.  

Қирғизистон Республикасига 1 та «Тошкент-Бишкек» йўналишида жорий йилнинг май ойидан буён йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Тожикистон Республикасига шу кунга қадар 4 та «Тошкент-Хўжанд» (май ойидан), «Термиз-Душанбе» (сентябрь ойидан), «Денов-Душанбе» (сентябрь ойидан), «Самарқанд-Панжикент» (сентябрь ойидан) йўналишлари очилди.

Россия Федерациясига 1та «Тошкент-Нижний Новгород» йўналишида сентябрь ойидан эътиборан қатновлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишларда кунига 15-16 та автобус хизматидан ўртача 600-700 та йўловчи фойдаланмоқда. Йўналишлар очилгандан бошлаб 62 000 дан ортиқ йўловчилар халқаро йўналишларда ўз манзилига етказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг