Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Чорсу» бозорида тўхташ тақиқланган жойда турган машиналарга рейд уюштирилади

«Чорсу» бозорида тўхташ тақиқланган жойда турган машиналарга рейд уюштирилади

Фото: «Sputnik»

ИИББ томонидан йўл қоидаси бузилишини аниқлайдиган AutoCon-SC/M комплекс тизими модернизация қилингани ва 3.27 белгига («Тўхташ тақиқланган») амал қилмайдиган автомобиллар камера ёрдамида қайд этилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ушбу тизим ёрдамида «Чорсу» бозори яқинида рейд уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Подробно» маълум қилиб ўтди.

Ушбу тизим 26 март куни муваффақиятли синовдан ўтказилган. «Чорсу» бозорига амалга ошириладиган рейд муддати ҳозирча аниқ эмас. AutoCon-SC/M комплексининг иш тизими қай ҳолатда амалга оширилиши сайтимизда батафсил хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг