Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунлари ҳам «Ботаника боғи»да уруш даврига оид экспозициялар аҳоли учун очиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳам «Ботаника боғи»да уруш даврига оид экспозициялар аҳоли учун очиқ бўлади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги «Ботаника боғи»да тантанали байрам маросими ўтказилди. Кун давомида боғ ҳудудидан ўрин олган уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа ҳамда ўша даврни ўзида ифодалаган кўргазмалар намойиш этилди.

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудудига шанба ва якшанба кунлари (11—12 май) соат 10:00 дан бепул кириб-чиқиш таъминаланади. Шу кунларда боғ ҳудудидан ўрин олган барча экспозициялар тўлиғлигича фаолият кўрсатади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳозирда боғда ҳамюртларимиз учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид «Т-34а», «ИС-2» танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг оиласига бағишланган экспозиция, уруш йилларида фаолият олиб борган қишлоқ кенгаши биноси, зирҳли ва ҳарбий автомобиль намуналарива бошқа шу турдаги кўплаб инсталляциялар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг