Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва мўътадил иссиқ ҳаво оқими таъсирида бўлади.

Бутун республика ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши мумкин, шимолий ҳудудларда секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим жойларда унинг шиддати секундига 23-28 метрни ташкил қилиши мумкин.

Бу кунларда ҳаво ҳарорати мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечаси 18-23 даражани, кундузи 33-38 даражани ташкил қилади, жанубда 40 даражагача исийди.

Бундай об-ҳаво шароитлари Ўзбекистонда августнинг ўртаси учун хосдир. Август – йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади. Одатда бу даврда республикада ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик камдан-кам кузатилади ва асосан жуда оз миқдорда ёғади. Бу вақтда республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат 35 даражага яқиндир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг