Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дангаса почтачининг уйидан ярим тонна хат топилди

Дангаса почтачининг уйидан ярим тонна хат топилди

Почтачининг уйидан жами 572 килограмм етказиб берилмаган корреспонденциялар топилди.

Фото: «Vse42»

Италиянинг Виченца шаҳрида яшовчи почтачи эгаларига еткизиб беришга эринган хатларни саккиз йил давомида уйида тўплаб борган, деб хабар тарқатди «ФедералПресс».

25 қути хатларни утилизацияга қабул қилиб олган экологик марказ кўнгиллилари буни сезиб қолишди. Маълум бўлишича, марказга 56 ёшли маҳаллий почтачи Италия почтасининг маркаланган хатларини очиб кўришга ҳам қунт қилмай, шундайлигича олиб келиб топширган.

Почтачининг уйидан жами 572 килограмм етказиб берилмаган хат-хабарларлар топилди. Улар асосан турли огоҳлантириш қоғозлари, реклама ва коммунал хизматлар ҳисоблари бўлиб чиқди. Ҳарқалай, шахсий хат-хабарларни почтачи одамларга тарқатган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг