Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат солиқ қўмитаси аҳоли мурожаатларини тинглаш учун «1198» қисқа рақамини ишга туширди

Давлат солиқ қўмитаси аҳоли мурожаатларини тинглаш учун «1198» қисқа рақамини ишга туширди

Фото: «Norma.uz»

Аҳолидан солиқ соҳасига оид шикоят, мурожаат ва таклифларни тезкор қабул қилиш мақсадида «1198» қисқа рақами ишга туширилди, деб хабар берди қўмита расмий сайти.

Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар солиқ тўловчиларда Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефони» рақамлари орқали мурожаат қилиш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига «1198» қисқа рақами ҳам қўшилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг