Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитасида очиқ эшиклар куни ўтказилди

Давлат солиқ қўмитасида очиқ эшиклар куни ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 29 июнь куни Давлат солиқ қўмитасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Олий суд ва Молия вазирлиги билан ҳамкорликда «Солиқ қарзининг пайдо бўлиш сабаблари, тўловларнинг амалга оширилишида учраётган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусидаги Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Давлат солиқ қўмитасида очиқ эшиклар куни

Тадбирда 2018 йил 26 июнда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Мазкур қарор билан солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.

Президент қарорида,  биринчидан, давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан «Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш белгилаб берилди.

Шунингдек, экстерриториаллик принципи асосида солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши, бизнесни қонуний, шаффоф ва қулай юритиш учун мақбул шарт-шароитлар яратиш, солиқ тўловчиларнинг қониқиш даражасининг ошишини таъминлаш, солиқ маъмуриятчилиги ва назоратининг мутлақо янги тизимини яратиш, шунингдек, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик бўйича превентив ва олдини олиш чораларини қўллаш, солиқ тўловларининг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш вазифаси белгиланган. Бундан ташқари, текширувдан олдинги таҳлил ва масофавий назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш учун маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чораларини янада кучайтириш, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига корпоратив этикани сингдириш, давлат солиқ хизмати органларининг стратегик мақсад ва вазифаларига эришиш учун ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси тизимини жорий этиш каби вазифалар белгиланди.

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири — давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди ва уларда ишлайдиган жами 1245 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бир сўз билан айтганда, солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлари кўрсатувчи давлат органига айлантирилди.

Ташкил этилган очиқ эшиклар кунида 925 та корхоналар ва 118 та жисмоний шаслар, шундан Давлат солиқ қўмитасининг марказий студиясида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан рўйхатдан ўтган солиқ қарзи мавжуд 275 та корхоналар ва 118 та жисмоний шахслар, ҳудудлардаги студияларда 650 та корхона ва жисмоний шахсларга тўғри келиб, фаолиятида учраётган муаммолар муҳокама этилди.

Давлат солиқ қўмитасида очиқ эшиклар куни

Тадбирда, бюджетдан молиялаштириладиган 211 та корхоналарнинг 44,5 млрд. сўм солиқ қарзини ундирилмасдан турганлиги муҳокама этилиб, бунда тасдиқланган харажатлар сметасини қайта кўриб чиқилиши бўйича Молия вазирлигига таклифлар киритилиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, 308 та қурилиш  фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг 69,5 млрд.сўм солиқ қарзини ундиришда Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилиши белгиланди.

Шу билан бирга 20 дан ортиқ корхона ва ташкилот раҳбарларининг мавжуд муаммолари муҳокама жараёнида ўз ечимини топди.

Вазирлик ва идораларнинг солиқ қарзини қисқартиришда учраётган муаммолар улар тизимидаги корхоналар кесимида муҳокама этилиб, тўловларни амалга оширилишида аниқ муддатлар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг