Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари агентлиги кадрлар захирасини шакллантиришда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилмоқда

Давлат хизматлари агентлиги кадрлар захирасини шакллантиришда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик қилмоқда

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Меморандумга кўра, Ёшлар иттифоқи аъзолари бўлмиш талабалардан иборат Тарғиботчилар гуруҳи ташкил қилинди.  Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улар Давлат хизматлари марказларида давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти ҳамда ёшларда давлат хизматлари соҳасига доир билим ва маълумотларни оширишга доир тарғибот тадбирларида иштирок этадилар.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати

«Кўнгиллилар билан ҳамкорликдаги лойиҳалар бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилмоқда. Асосий мақсад — Давлат хизматлари марказлари ходимлари кадрлар захирасини шакллантириш. Хушмуомала, билимли, маданиятли марказ ходимларини тарбиялаш», — дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг