Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Департамент ва ДХХ делегацияси Хитойга бориб келди

Департамент ва ДХХ делегацияси Хитойга бориб келди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2018 йил 4-8 июнь кунлари Хитой давлати Пекин шаҳрида ўтказилган «Пул ва моддий қимматликларнинг ўтказмалари хизматидан ноқонуний фойдаланиш» мавзусидаги махсус минтақалараро семинарида, шунингдек, Молиявий разведка бошқармаларининг минтақавий учрашувида иштирок этди.

Ушбу семинар БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бошқармаси (БМТ ГЖБ) томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида МРБнинг минтақавий давлатлар ўртасидаги маълумот алмашиш ва шубҳали молиявий операциялар муаммоси, пул маблағларини легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, долзарб муаммолар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, иштирокчи мамлакатларнинг келажакдаги режалари муҳокама қилинди.

Умуман олганда, учрашувлар давомида эгалланган ижобий тажриба Департаментнинг кейинги амалий фаолиятида қўлланилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг