Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутат Расул Кушербаев: «Прописка адолатли режим эмас»

Депутат Расул Кушербаев: «Прописка адолатли режим эмас»

Foto: Facebook/Rasul Kusherbayev

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграмдаги каналида шу кунларда муҳим мавзу бўлиб турган прописка мавзусига ўз муносабатини билдирди.

«Очиғи шу прописка масаласидаги фикрларни ўқиб туриб сўз ва фикр эркинлиги бугунги кунимизнинг энг муҳим ютуғи эканлигини англаяпман. Нима бўлганда ҳам, яхшими-ёмонми, фикр борлиги муҳим. Масалан, айримлардан фарқли равишда мен прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими йўқми, буниси менга қизиқмас. Бу менинг фикрим!», — дейди Расул Кушербаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов «Facebook»даги саҳифасида Тошкент пропискаси, аҳолининг бир жойда иккинчи жойга кўчиши ҳуқуқи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, прописка очилса жиноятчилик кўпайишидан «огоҳлантирганди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг