Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутатлар рейтинги. Ижтимоий тармоқда ким қанчалик фаол?

Депутатлар рейтинги. Ижтимоий тармоқда ким қанчалик фаол?

Депутат Иброҳим Ходжиев саҳифасидан скриншот

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 12 июл куни сиёсий партиялар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиб, унда сенаторлар ва депутатлар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очишлари кераклигини таъкидлаган эди.

«Парламент фаолиятига оид камчиликларга айрим депутат ва сенаторлар ўз вазифасини тўғри англаб етмагани ҳам сабаб бўлмоқда. Буни очиқ тан олишимиз керак. Шундай парламент вакиллари борки, ўтган қарийб икки ярим йил мобайнида муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ва масалалар бўйича бирон марта маъруза қилмаган, уларга муносабат билдирмаган, улар фақатгина кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланади. Афсуски, бу – аччиқ ҳақиқат. Депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни киритиб боришлари лозим. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар аллақачон шу тизимга ўтган», деган эди Президент.

Бугун ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатаётган депутатлар билан танишамиз. Уларни билмаганлар таниб олсин. Рейтингни тузишда саҳифа қачон очилгани, оммабоплиги ва фаоллиги ҳисобга олинди (2017 йил 1 декабр ҳолатига).

1. Ходжиев Иброхим Икрамович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси

Фейсбук – депутатлар орасида энг ёш бўлишига қарамасдан, ўз шахсий профили ва расмий саҳифаси орқали виртуал оламда анча фаол. Саҳифаси ҳам оммабоплиги билан ажралиб туради.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

2. Кушербаев Расул Хидралиевич, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – шахсий профили ва расмий саҳифасига эга, анча фаол депутатлардан ҳисобланади.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

3. Жамолдинова Одинахон Расуловна, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ўз шахсий профили ва расмий саҳифасига эга, ижтимоий тармоқнинг энг фаол депутатларидан.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

4. Шукуров Элбек Хабибуллаевич, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – шахсий профили орқали энг фаол депутатлар қаторида тилга олинади. Расмий саҳифаси эса анча оммалашгани билан барча депутатларни ортда қолдиради, лекин август ойидан бери пост жойланмагани кўнгилни хира қилади.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

5. Туляков Элдор Собиржонович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – расмий саҳифаси орқали анча фаол бу депутат лайкерлари ва фолловерлари сони бўйича етакчилик қилмоқда.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

6. Умаров Нариман Маджитович, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – яққол ажралиб турадиган расмий саҳифага эга, аммо энг пассивлар қаторидан жой олган. Президент сайловидан кейин саҳифа деярли тўхтаб қолган.
Твиттер – ушбу тармоқда аккаунтига эга кам сонли депутатларимиздан, сайлов-2016 баҳонасида мазкур саҳифа дунё юзини кўрган ва шу бўйича қолиб кетган.
Телеграм – йўқ.

7. Умаралиев Акмал Акбаралиевич, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси.

Фейсбук – ўз шахсий профили орқали анча фаол. Август ойида очилган расмий саҳифаси эса ҳозирда бироз ҳувиллаб қолган.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

8. Ханиязов Зафар Базарбаевич, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ижтимоий тармоқда ўз шахсий профили ва расмий саҳифасига эга. Профилида қанчалик фаол бўлса, август ойида очилган саҳифасида шунчалик пассив.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

9. Сулаймонов Умиджон Қурбонович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ўз шахсий профилида анча фаоллик кўрсатган мазкур депутатимиз расмий саҳифага келганда оқсаб қолган. Саҳифа очилганидан (август ойида) кейин постлар киритилмаган.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

10. Абдижамилов Жолдасбай Зинатдинович, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ижтимоий тармоқдаги энг фаол депутатлардан бири дейиш мумкин. Ҳозирча шахсий профилига эга, расмий саҳифа очмаган.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

11. Кобилов Рустам Ражаббоевич, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – шахсий профилига эга энг фаол депутатлардан, фақат расмий саҳифаси йўқ.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

12. Кадиров Алишер Келдиевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – шахсий профилига ва расмий саҳифасига эга, фаол депутатлар сирасига киради. Твиттер – йўқ.
Телеграм – мессенжерда расмий каналига эга ягона депутат.

13. Умиров Абдуғани Эргашевич, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – август ойида очилган шахсий профили орқали, ўзгалардан фарқли ўлароқ, қонунчиликка оид постлари билан ажралиб туради. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

14. Каримов Тўлкинжон Пайзиевич, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – тармоқда ўз шахсий профилига эга нисбатан фаол депутатлардан дейиш мумкин, расмий саҳифаси йўқ.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

15. Пирматов Жамшид Азимович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ўз шахсий профилига эга ва анча фаол депутатлар қаторига киради. Лекин расмий саҳифасига эга эмас.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

16. Шарафутдинов Шухрат Хурсанович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Фейсбук – ўз шахсий профили туфайли нисбатан фаол депутатлар сирасига киради. Лекин расмий саҳифага эга эмас.
Твиттер – йўқ.
Телеграм – йўқ.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Депутатлар мавзусига тез орада яна қайтамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг