Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатларга онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлади

Депутатларга онлайн тарзда мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлади

Фото: «Миллий тикланиш» ДП

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

«Mening fikrim» махсус веб-портали орқали Олий Мажлис палаталарига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартиби жорий этилади

Унга Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2,0 млрд. сўм маблағ ажратилади. Масъул этиб Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни киритадиган, у ёки бу муаммога ўз муносабатини билдира оладиган «Mening fikrim» махсус майдонини ташкил этиш, Олий Мажлис ва халқ депутатлари Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш ва муайян миқдордаги фуқаролар ташаббусларини ушбу органлар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг