Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диний идоранинг Тошкент шаҳар вакиллиги энди ижтимоий тармоқлардаги фикрларни жавобсиз қолдирмайди

Диний идоранинг Тошкент шаҳар вакиллиги энди ижтимоий тармоқлардаги фикрларни жавобсиз қолдирмайди

Минор масжиди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳам шу ерда жойлашган.

Фото: «Dreamstime.com»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида бўлиб ўтган йиғилишда Аброр Мухтор Алий Тошкент шаҳар бош имом хатибининг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вакилликдаги манбалари хабар қилди.

Бундан буён оммавий ахборот воситаларининг мурожаатлари, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда вакиллик ҳамда Тошкент шаҳар бош имом хатибига оид масалаларга матбуот котиби расман жавоб беради, муносабат билдиради.

Матбуот котиби, шунингдек, Тошкент шаҳар вакиллигининг интернетдаги vakillik.uz, minor.uz номли саҳифаларини юритади, аҳолини қизиқтирган, долзарб масалалар бўйича савол-жавоблар ташкил этиб, масъулларнинг жавобларини ташкиллаштиради. Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги 117 та масжидда фаолият юритувчи имом-хатиблар ва бошқаларнинг матбуотда фаол чиқишлар қилиши, кўпчилик учун қизиқарли мавзуларни ёритишига бош-қош бўлади.

Шу билан бирга, Аброр Мухтор Алий Тошкент шаҳридаги Минор жомеъ масжидида  бош имом хатибига ноиблик ҳам қилади.


«Xabar.uz» маълумоти:

Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Андижондаги «Абдуссалом Махдум» ҳамда «Саййид Муҳйиддин махдум» мадрасаларининг тайёрлов курсларида, сўнгра Наманган шаҳридаги «Мулла қирғиз» мадрасасида, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.

16 йил давомида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга шогирд бўлган, у кишининг оғзаки дарсларини ёзма шаклга келтиришда асосий котибларидан бири бўлган. Қорилар мусобақаси совриндори. «Олтин силсила» туркумидаги илмий асарнинг таржимонларидан бири. Бундан ташқари, Изуддин Байянунийнинг «Таҳорат ва намоз ҳукмлари» асарини, «Ҳанафий мазҳаби ёғдусига кўра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари кайфияти» номли китобни ҳамда Ислом фиқҳ академиясининг фатволарини ўзбек тилига таржима қилган.

— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан имоми Бухорийгача боғланган санад билан «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган.

— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан Имом Насафийнинг «ٍМадорикут танзил ва ҳақоиқул таъвил» асаридан ижоза олган.

— «Islom.uz» порталининг кенгаши ҳамда «Зикр аҳлидан сўранг» жамоаси аъзоси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг