Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дубайда қуёш энергияси билан ишловчи парк очилди

Дубайда қуёш энергияси билан ишловчи парк очилди

Туристлар Дубайда.

Фото: «Business Insider»

Дубайда қайта тикланувчи энергия манбаи билан ишловчи илк «ақлли» парк очилди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимияти маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Al Barsha South Park» паркида қуёш батареясида ишловчи машиналар тўхташ жойи ва электромобилларни қувватлантириш шохобчаси бор.

Паркда барча ёритиш мосламалари қуёш энергиясидан қувват олади. Мазкур паркнинг умумий майдони етти гектарга, қиймати эса 15 миллион дирҳам(5 миллион доллар атрофида)га тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг