Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунё бўйича бахтнинг ўртача баҳоси 95 доллар деб топилди

Дунё бўйича бахтнинг ўртача баҳоси 95 доллар деб топилди

Фото: «RICHVINTAGE»

Бахтни сотиб олса бўладими? Агар буни риторик савол деб қабул қилиб, унга жавоб берилса, кўпчилик «йўқ» дейди. Бироқ, АҚШнинг Пердью университети тадқиқотчилари бахтни сотиб олиш мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Сабаби, даромаднинг қанча экани ҳаётдан мамнунликни ифодалайди. Ҳаётдан мамнун бўлмай туриб эса бахтли бўлиш мумкин эмас.

Бахтнинг нархи ҳар бир минтақада турлича бўлиб, «олтин ўрталик»ни топиш осон эмас, дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Эндрю Жебб. Ахир кўп пул топиш сабабли, бахт ҳисси сусайиб боради ва натижада нохуш таъсирларга тайёр бўлишга тўғри келади.

«Gallup» агентлиги Пердью университети тадқиқотчилари билан ҳамкорликда ҳар бир минтақада «олтин ўрталик» қийматини аниқлаш учун 164 мамлакатдан 1,7 миллиондан ортиқ киши иштирокида сўров ўтказди. Унга кўра, дунё бўйича бахтнинг ўртача баҳоси 95 доллар деб топилди. Бу ҳаётнинг юқори кўрсаткичларига эришишни таъминлайдиган даромад манбаи ҳисобланади.

Аммо тадқиқотчиларнинг фикрича, юқори даражадаги фаровонликка эришганингиздан сўнг ташвиш даражаси ҳам ортиб боради ва ҳамма нарса ўзгаради. Эндрю Жебб жамоасининг тадқиқотчилари даромадлар ўсишининг тескари самараси ҳозирги вақтда инсон ўз ижтимоий мавқеини сақлаб қолишидан бошланади, деган хулосага келди. Бу эса ташвиш даражасининг ортишига олиб келади. Чунки одамлар ўзларини бошқалар билан солиштира бошлашади.

Эндрю Жеббнинг сўзларига кўра, юқори даромад таъсири одамнинг ҳаётдан қониқишига йўл қўймайди. Юқори даромадлар кўпинча одамнинг ишга кўпроқ масъулият билан ёндашишини талаб этади. Масалан, одамнинг дам олиш куни кам бўлади.

Пердью университети тадқиқотчилари гуруҳи, молиявий бахтнинг даражаси ва бахтнинг маҳсулдорлик даражаси турли ҳудудларда фарқ қилишини аниқлашди. Масалан, Ғарбий Европа ва Скандинавияда «бахтнинг нархи» 100 минг долларни, Шимолий Америкада эса 105 минг долларни ташкил этади.

Тадқиқотлар, шунингдек, молиявий бахтга эришиш ҳар бир шахснинг таълим даражаси ва жинсига ҳам боғлиқлигини кўрсатди. Масалан, аёлларга ўзини бахтли ҳис этиши учун эркакларга нисбатан кўпроқ пул керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг