Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунё харитасида янги мамлакат пайдо бўлди

Дунё харитасида янги мамлакат пайдо бўлди

Фото: «АР»

Африкадаги сўнгги абсолют монарх, Свазиленд қироли Мсвати III ўз мамлакати номини Эсватини қироллигига ўзгартирди. Бу ҳақда «Reuters» агентлигига таяниб, Lenta.ru хабар қилмоқда.

Қирол ўз қарорини свази халқи мустақиллигининг 50 йиллигига бағишланган маросимда эълон қилди. Унинг айтишича, номнинг ўзгартирилиши сабабларидан бири бу номлардаги адаштиришдир. «Қаерга бормайлик бизни Швейцария деб аташади» (Swaziland - Switzerland), — деди қирол.

Эсватини қироллиги Африканинг жанубида, ЖАР ва Мозамбик ўртасида жойлашган. Қироллик 1968 йили Буюк Британиядан мустақил бўлиб чиққан. Унинг аҳолиси тахминан 1,35 миллион кишини ташкил этади, аммо бу аниқ рақамлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Мамлакатда катта ёшлиларнинг чорак қисмидан кўпи (26,1 фоизи) иммун танқислиги вируси билан касалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг