Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда энг ривожланган шаҳарлар аниқланди

Дунёда энг ривожланган шаҳарлар аниқланди

Фото: РИА Новости / Марина Лысцева

«Juniper Research» консалтинг ташкилоти «Intel» компанияси билан биргаликда жаҳоннинг энг ривожланган йигирмата шаҳри номини маълум қилди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Биринчи поғонани Сингапур эгаллаган. У биринчи ўринни тўрт соҳада илғорлиги учун қўлга киритган: соғлиқ соҳаси, хавфсизлик, самарадорлик ва ҳаракатланишнинг қулайлиги. Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, Сингапурда яхши йўлга қўйилган транспорт тизими бир йилда 60 соат вақтни тежаш имконини беради, видеокузатув тармоғи эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жиноятчиликка қарши курашишда асосий кўмакчидир. 

1965 йилда Малайзиядан мустақил бўлган шаҳар-давлат ривожланишда бутун дунёга ўрнак бўлишнинг уддасидан чиққан.

Шунингдек, ривожланган шаҳарлар рейтингининг кучли бешлигига Лондон, Нью-Йорк, Сан-Франциско ва Чикаго ҳам кирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг