Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Екатеринбургда Ўзбекистон консулхонаси очилди

Екатеринбургда Ўзбекистон консулхонаси очилди

Фото:«Яндекс»

Бугун 13 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг яна бир консулхонаси очилди. Унда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов иштирок этди. Бу ҳақда Свердловск вилояти губернаторининг ахборот сиёсати департаменти вакили берган маълумотга асосланиб РИА «Новости» хабар берган.

Шунингдек, мазкур шаҳарда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» тақдимоти бўйича тадбирлар ҳам бўлиб ўтмоқда. Мазкур тақдимот аввал Новосибирск шаҳрида ташкил этилган ва келажакда Қозон ва Уфада ҳам  бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тадбирларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий таомлари ва ҳоказолар ҳам намойиш этилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг