Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экоқўмита танқидчи журналистларни йўқлади

Экоқўмита танқидчи журналистларни йўқлади

Фото: Xabar.uz

Эртага, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Соҳа вакилларида йил-ўн икки ой тиним йўқ, бироқ айни шу сана журналистлар бир эсланади, рости. Бу йилги касб байрами дам олиш кунига тўғри келди, шунданми табрик ва қутловлар бугундан бошланиб кетди. Албатта, пандемия сабаб махсус тадбирлар уюштирилаётгани йўқ, бироқ кўрсатилаётган эътибор аввалгилардан кам эмас.

Давлат экология қўмитаси анъанани бузгиси (карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда) келмади: экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган бир гуруҳ журналистларни чорлаб, касб байрами билан қутлади.

Қўмита матбуот хизмати раҳбари Бунёд Абдуллаевга кўра, соҳа олдинда катта режалар бор, пешонани пешонага қўйиб ишлайдиган давр энди бошланади...

Эътиборлиси, қўмита йўқловига муносиб кўрилганларнинг аксарияти атроф-муҳит муҳофазасига оид муаммолар хусусида аямай танқид ёзадиган журналистлар эди....

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг