Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электр учун тўланган пул базага тушмаслиги мумкинми?

Электр учун тўланган пул базага тушмаслиги мумкинми?

Фото:«Sputnik»

Қизириқ тумани «Бирдамлик» маҳалласида яшоқчи фуқаро А.Қултўраев Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига электр энергияси тўлови муаммоси юзасидан мурожаат қилган.

А.Қултўраев  фойдаланган электр энергияси учун тўловларни амалга оширган бўлсада, мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан 750 минг сўм қарздорлик чиқарган ва тармоқдан узиб кетганлигидан норози эканлиги билдирилган.

Муаммо Қизириқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилганда, фуқаро А.Қултўраев Электр энергияси учун тўловларни амалга оширган бўлсада, маблағ Электр тармоқлари корхонаси базасига тушмаганлиги аниқланди. Натижада фуқаро А.Қултўраевга мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қўйилган қарздорлик бекор қилиниб туман электр тармоқлари корхонаси базасига тушурилиб берилди ва тармоқга улаб қўйилди.

Аввалроқ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти савдо шохобчаларида сотилаётган қўлбола иситиш печлари, ёндиргичлар ҳамда газ балонларининг мувофиқлик сертификатлари билан сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганини ўрганган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг