Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрон ҳукумат рейтинги. Ўзбекистон нечанчи ўринда? (инфографика)

Электрон ҳукумат рейтинги. Ўзбекистон нечанчи ўринда? (инфографика)

Фото: Вести образования

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг электрон ҳукумат рейтинги жаҳон мамлакатларида ахборот жамияти қанчалик тараққий этаётганини акс эттирувчи асосий кўрсаткичлардан бири саналади.

БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси(E-Government Development Index)да мамлакатларнинг мавқеи уларнинг умумий индекси асосида белгиланади. Бу индекс уч омилдан шакллантирилади:

  • давлат ҳокимияти органларининг веб-ҳозирлиги (онлайн хизматлар);
  • телекоммуникациялар инфратузилмаси;
  • инсон капитали.

2016 йилнинг 28 июлида эълон қилинган БМТнинг янги «E-Government Survey 2016» рейтингида ўз кўрсаткичларини бирмунча яхшилаган Ўзбекистон 20 поғона юқорилаб, 80-ўринни эгаллади. Давлат онлайн хизматлари ва инсон капитали йўналишлари мамлакатимизга яхши рейтинг очколарини келтирди.

2016 йили Буюк Британия узоқ йиллар етакчилик қилиб келган Корея Республикаси ўрнига биринчи поғонага чиқиб олди. Австралия ва Корея Республикаси иккинчи ва учинчи ўринлардан жой олди.

2014 йилга нисбатан беш поғона йўқотган Қозоғистон 33-ўринда, саккиз поғона пастлаган Россия 35-ўринда, Беларус ва Украина 49- ва 62-ўринларни банд этди.

Электрон ҳукуматни тараққий эттириш рейтингида тўплаш мумкин бўлган энг юқори индекс — 1. Рейтинг етакчиси — Буюк Британияда бу кўрсаткич 0,9193 га тенг, Ўзбекистонда — 0,5434, рейтингда энг охирги 193-ўринда турган Сомалида — 0,0270. Жаҳон бўйича бу борадаги ўртача индекс 0,4922 ҳисобланади. Бундан паст натижага эга мамлакатларда электрон ҳукумат фаолияти қониқарсиз ёки, бошқача айтганда, ярим кучи билан ишламоқда.

Электрон ҳукумат рейтинги.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг