Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон кутубхона, бепул WiFi ва робот: Бухорода давлат хизматлари маркази очилди

Электрон кутубхона, бепул WiFi ва робот: Бухорода давлат хизматлари маркази очилди

Фото:Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмат

Бухорода Давлат хизматлари марказининг  тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

1764 квадрат метр майдонли икки қаватли бинода Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Буҳоро шаҳри Давлат хизматлари маркази жойлашган.

Бухоро шаҳри Давлат хизматлари маркази корпоратив услубда безатилган бўлиб, қўшимча қулайлик элементларини ўз ичига олади. Масалан, бутун зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, хизматларни онлайн тарзда олиш имконини берадиган инфокиосклар, у ёки бу давлат хизматини олиш тартибини, электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат этиш кераклигини тушунтиришга ҳамиша тайёр маслаҳатчилар, замонавий ресепшн, шунингдек, янада яхшиланган кутиш жойлари.

Фото:Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмат

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда лифт ва эскалатор ҳам мавжуд. Яна эса, она ва бола хонаси, тиббий пункт, давлат божини тўлаш учун касса, давлат хизмати кўрсатиш жараёнини ва навбат рўйхатини намойиш этадиган мониторлар, ҳамда нақд пул ечиш учун банкомат ишлаб турипти.

 Имкониятлари чекланган шахслар учун бу ерда тегишли аравача ва пандус ўрнатилган. 

Юқорида санаб ўтилганлар — йил охиригача сони 50 тага етадиган, янги Давлат хизматлари марказларининг одатий жиҳозланиши холос.

Бепул WiFi га уланиш, кутиш вақти янада мазмунли ўтказилиши учун яратилган электрон кутубхона, шунингдек, давлат хизматларини олиш жараёни ҳақида сўзлаб берадиган робот эса—биринчи бўлиб Бухоро Давлат хизматлари марказида жорий этиладиган инновациялардандир.

Янгиликлардан гапирадиган бўлсак, мазкур марказда илк бор автомобиль рақамларини бериш хизмати тақдим этиш синовдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, бу ерда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш, биометрик паспорт олиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари хизматларидан фойдаланиш ва бошқалар мумкин бўлади. Умуман олганда, ташриф буюрувчилар учун 88 та қабул ойналари ва 100 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг