Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элмира Боситхонова «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилишига алоқаси йўқлигини билдирди

Элмира Боситхонова «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилишига алоқаси йўқлигини билдирди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бугун интернет ОАВда тарқалган «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан мурожаат йўллади.

«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршиман.

Бугун интернет тармоғида шов-шувга айланган «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати»  тузилишига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.

Журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан менинг шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраб қоламан», дейилади мурожаатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг