Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди аҳоли янги электр ва газ ҳисоблагичларини харид қилиш, ўрнатиш учун ҳақ тўламайди

Энди аҳоли янги электр ва газ ҳисоблагичларини харид қилиш, ўрнатиш учун ҳақ тўламайди

Бу ишлар ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фото: «Sputnik»

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 2018 йил 16 январдан кучга кирди.

Ушбу ҳужжат билан «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ҳамда «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари» тасдиқланди.

Қарорга кўра бундан буён маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди.

Эслатма! Қарорда фақат замонавий, яъни электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимларига интеграцияланган ҳисоблагичлар назарда тутилган. Замонавий талабларга жавоб бермайдиган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш харажатлари истеъмолчи томонидан тўланади.

Шунингдек, ҳисоблагичга истеъмолчининг айби билан зарар етказилган, ишдан чиқарилган ёки йўқотилган бўлса, уни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш учун тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг