Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди банкка кириб-чиқиш учун паспорт талаб қилинмайди

Энди банкка кириб-чиқиш учун паспорт талаб қилинмайди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари ўз кучини йўқотди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Мазкур ҳужжат билан банк муассасаларига мижозлар паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқланган эди. Ушбу қоидалар 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотди.

Бундан буён фуқаролар банкларга паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни кўрсатмасдан бемалол кириб-чиқишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг