Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди биз ҳам боғчага борамиз, ур-э!..

Энди биз ҳам боғчага борамиз, ур-э!..

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

— Эҳ... Пойтахт, вилоят, ҳатто тумандаги аҳоли яшаш шароитига ҳавасимиз келади. Боиси одамларининг турмуши фаровон... Бизнинг қишлоғимиз эса қир-адирларда жойлашган. Номи ҳам табиатига мос. Сойкечар, — дейди қишлоқ аёллари.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

«Обод қишлоқ» дастури боис «Сойкечар» маҳалласи файзли гўшалардан бирига айланди. Бу манзил нурли замин — Нуротанинг олис ҳудудларидан бири. Туман марказидан 45 километр узоқда жойлашган қишлоққа давлат хизматлари маркази ходимлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайёр хизмат билан ташриф буюрдилар. Билсангиз, бу ташрифдан энг қувонган қишлоқ болалари бўлишди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

«Энди биз ҳам боғчага борамиз, ур-э!...» — деган болакайларга қараб одамларга кўрсатаётган хизматимиздан қувондик, халқимиз учун фойдамиз тегаётганидан суюндик, касб-коримиздан ғурурландик. Ҳудуддаги 16-сонли «Болажон» мактабгача таълим муассасида тарбияланиш учун 32 та мурожаат қабул қилдик, 17  нафар болага йўлланма  бердик.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайёр хизмат кўрсатиш жараёнида Сойкечар қишлоғи аҳолисининг аксарияти электрон рақамли имзо олиш учун мурожаат қилди. Фуқароларнинг 42 нафарига ЭРИ калити олиш учун хизмат кўрсатилди. Ким солиқдан қарздорлиги бўйича маълумот олди, яна биров ИНН олиш учун ариза берди. Уч нафар тадбиркор рўйхатдан ўтди. Қишлоқ аҳолиси учун жами 112 та мурожаатларга сайёр давлат хизматлари  кўрсатилди.

Абдухолис Расулов,
Нурота туман ДХМ мутахассиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг