Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди болалар боғчаларида ток ва газ узилмайди

Энди болалар боғчаларида ток ва газ узилмайди

Мактабгача таълим муассасаси

Фото: «Betakrorbuxoro.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради «Norma» ахборот-ҳуқуқий портали.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда (Тошкент шаҳри бундан мутасно) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «нол» қийматда бино бериш ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Таълим муассасаси заруратдан келиб чиқиб, ойлик компенсация тўловини олиш учун тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят молия бош бошқармасига ариза бериб мурожаат қилади.

Молия органи таълим муассасасининг аризасини ариза тушган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида, ойлик компенсацияни тўлаш ёки аризани рад этиш бўйича қарорни эса икки иш кунидан кечиктирмаган ҳолда таълим муасасасига хабар қилиши шарт.

Компенсация тўлови суммаси тўланиши лозим бўлган ҳисобот ойидан бошлаб, 12 ой давомида тўлаб берилиши мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг