Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига раис бўлмайди

Ҳокимлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига раис бўлмайди

Фото: «Sangzor.uz»

Эндиликда ҳокимлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашига раислик қилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилиб ўтди.

– Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради. Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасизлар?!

Хатони кечираман, хиёнатни кечирмайман. Пора олдими, тамом, у қамалади.

Мен бугун таклиф эшитгани келганман. Менга мақтов керакмас, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг