Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди ИИВ уйларга кузатув камераларини бепул ўрнатади

Энди ИИВ уйларга кузатув камераларини бепул ўрнатади

2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хўш, табиий савол туғилади: ички ишлар органлари шунча маблағни қаердан олади? Юқоридаги қарорда бу саволга жавоб ва ечим белгиланган.

Яъни президентнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинади. Шу муносабат билан ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг бўшайдиган молиявий маблағлари жисмоний шахсларнинг хонадонлари ва уй-жойларига босқичма-босқич қўриқлов жиҳозларини бепул ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг