Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди метрога жетонсиз ҳам кирса бўлади

Энди метрога жетонсиз ҳам кирса бўлади

Энди Тошкент метроси йўловчилари кассаларда жетон сотиб олиш учун навбатда туриши шарт эмас.

Маълум қилинишича, қуйидаги бекатларда бугун, 7 октябрдан бошлаб HUMO карта орқали йўл ҳақини осонгина тўлаш мумкин.

  • Буюк ипак йўли (кириш KFC тарафдаги автобус бекатидан)
  • Амир Темур хиёбони (барча кириш жойлари)
  • Мустақиллик майдони (барча кириш жойлари)
  • Пахтакор (кириш Давлат консерваторияси тарафдан)
  • Бунёдкор (кириш Халқлар дўстлиги саройи тарафдан)
  • Мирзо Улуғбек (кириш Ғ.Ғулом боғи тарафдан )
  • Чилонзор (кириш 9 қаватли бинолар тарафдан)
  • Беруний (кириш Ўзбекистон миллий университети ва ЎзКўргазмаСавдо тарафдан)
  • Минор (кириш Молия институти ёнидан)
  • Абдулла Қодирий (кириш Олой бозори марказий павилёни ёнидан)

Тўловни амалга ошириш учун HUMO валидаторига картани текизиш кифоя.

Шунингдек, яқин кунларда HUMO валидаторини бошқа метро бекатларига улаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросининг барча станцияларида бугундан бошлаб Wi-Fi интернетдан фойдаланиш имкони ҳам пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг