Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди Нукуснинг 59 та маҳалласи доимий назоратда бўлади

Энди Нукуснинг 59 та маҳалласи доимий назоратда бўлади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Энди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Миллий гвардия, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат тарғибот гуруҳлари Нукус шаҳрининг 59 та маҳалласида фаолият юритишади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу гуруҳлар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда уюшмаган ёшлар, ҳисобда турган шахслар, нотинч оилалар билан алоҳида иш олиб боришади. Уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш билан бирга маънавий, маърифий, ҳуқуқий, ҳарбий ватанпарварлик мавзуларида тадбирлар ҳам ўтказишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари йиғилишида маҳаллалар аҳолиси, таълим муассасалари талаба ва ўқувчи ёшлари ўртасида жиноятчилик содир бўлишининг олдини олиш, ватанпарварлик тарбияси ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида тарғибот ташвиқот гуруҳлари ташкил қилинди.

Шу куни Нукус шаҳрининг Гулзор маҳалласига бириктирилган тарғибот гуруҳи бир неча хонадонда бўлиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргандилар, ёшлар билан суҳбат ўтказдилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг