Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди почта ходимлари ҳам электрон давлат хизматларини кўрсатади

Энди почта ходимлари ҳам электрон давлат хизматларини кўрсатади

Эндиликда ЯИДХП платформасида янги – «Ягона портал агенти» ташкил этилиб, у айрим электрон давлат хизматларини жойлардаги почта алоқа бўлимлари орқали кўрсатишни бошқаради.

Асосий мақсад: бугунги пандемия шароитида аҳолига почта бўлинмалари орқали республикамизнинг олис туманларида электрон давлат хизматларини онлайн, яъни осонлаштирилган тарзда кўрсатишдир.

Шуни инобатга олиб, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази иккита махсус гуруҳ ташкил этди.

Ҳозирда мутахассислар жойларга чиқиб, почта операторларини 15 та хизмат турлари бўйича ўқитмоқда. Хизмат турлари сони эса босқичма-босқич ошиб бориши кўзда тутилган.

Илк «старт» Тошкент вилоятидан берилиб, Сирдарё, Жиззахда давом этди.

Кейинги манзил водий: Андижон, Фарғона ва Наманган бўлди.

Ушбу ташаббус Бухоро, Навоий ва Самарқандда ҳам жуда илиқ кутиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг