Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди Блогерлар чемпионатига видео, аудио ва фотоблогларни ҳам юбориш мумкин

Энди Блогерлар чемпионатига видео, аудио ва фотоблогларни ҳам юбориш мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Блогерлар чемпионатига ижодий ишларни қабул қилиш бошлангани, бироқ ҳозирча чемпионатда қатнашиш истагида бўлганлар фақатгина матнли блогпостларни юборишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Чунки бугунгача чемпионат низомида қайд этилганидек, видео, аудио ва фотоблогларни тақдим этиш техник жиҳатдан имконсиз бўлиб турганди.

Ваъда берганимиздек, видео, аудио ва фотоблогларни ҳам платформага жойлаш имкони яратилди. Бунинг учун тунни тонгларга улаб меҳнат қилган жамоамизнинг техник ходимларига миннатдорлик билдирамиз!

Қуйидаги скриншотларда Блогерлар чемпионати ўтказилаётган http://blog.xabar.uz/ платформасига фото, видео ва аудиоблоглар қандай жойлаштирилиши қадамба-қадам кўрсатилган.

Видео, аудио ва фотоблоглар матнли блогпостлар билан бир хил тарзда сайтга жойланади. Бунинг учун «Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалардан бири босилади.
«Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалардан бири босилганда юқоридаги ойна очилади. «Блогпостнинг тўлиқ матнини киритинг» деган ёзувнинг устига босилади.
«Блогпостнинг тўлиқ матнини киритинг» деган ёзувнинг устига босилганда «+» (плюс) белгиси ҳосил бўлади. Унинг устига босилади.
«+» (плюс) белгисининг устига босилганда, фото ва видеонинг белгиси (иконкаси) пайдо бўлади. Фотоблогерлар ўз ишларини юбориш учун фотобелгининг, видео ва аудиоблогерлар эса видеобелгининг устига босишлари лозим. Фотобелги босилганда янги ойна очилиб. фотофайллар қаерда тургани сўралади, бемалол юклаш мумкин.      
Видеобелги босилганда, скриншотдаги ёзув пайдо бўлади. Видео ва аудифайллар аввал бошқа платформага жойланиб, сайтга ҳаволаси қўйилади.    
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг