Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг яхши баҳони «Глобал Инновацион Индекс» беради

Энг яхши баҳони «Глобал Инновацион Индекс» беради

Фото: «UzReport.news»

2018 йилнинг 7 май куни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов «Buyuk kelajak» экспертлар кенгаши вакилларини қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли моделини, шунингдек мамлакатимизни инновацион тараққий эттириш стратегиясини шакллантириш мақсадида вазирлик ва «Buyuk kelajak» экспертлар кенгаши ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.

Экспертлар узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш бўйича ўтган даврда қилинган ишлар ва ўз ғоялари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, турмуш фаровонлигини ошириш, инсон капитали сифатини яхшилаш, узоқ муддатли инвестициялар бозорини ривожлантириш ва давлат ҳокимияти институтларини ислоҳ қилишни кўзда тутган ҳолда Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантиришнинг узоқ муддатли тараққиёт моделини шакллантириш истиқболи муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Шерзод Шерматов Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича қилинган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, стратегияни амалга ошириш мониторинги механизми сифатида «Глобал инновацион индекс» танлаб олинган. У қилинган ишлар ҳақида ишончли маълумот берувчи, энг самарали, халқаро даражада тан олинган воситалардан биридир.

Учрашув якунида тарафлар Инновацион вазирлик ва «Buyuk kelajak» экспертлар кенгаши ўртасидаги қизғин ҳамкорлик Ўзбекистон президенти томонидан қўйилган топшириқларни амалга оширишда улкан самара беришини эътироф этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг