Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер кодексига ўзгартириш киритилди

Ер кодексига ўзгартириш киритилди

Фото:«Kp.ru»

Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда деҳқон хўжалиги учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга ҳам берилади.

Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг