Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Эрондан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади

Ўзбекистонга Эрондан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қисқа вақтга ҳаво совуқ бўлганидан сўнг, бугун ва дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.

Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, ҳароратнинг кундузги максимуми 23-25° ни, баъзи жойларда 8-30° гачани ташкил этади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади. Ёмғир кутилмайди ва ҳарорат деярли ўзгармайди.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Кундуз кунги ҳарорат 27° га, жанубда ва чўл ҳудудларида 30° га етади.

Эслатиб ўтамиз, энг илиқ йилларда ушбу кунлардаги ҳаво ҳарорати 32-35°, жанубда 36-38° бўлган.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг