Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўли ёпилади

Эртага «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўли ёпилади

Фото: «Uza.uz»

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари муносабати билан айрим автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилмоқда.

Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилмоқда. Хабарда қайд этилишича, Нурафшон шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан эртага – 23 апрель куни 4Р-20 – «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Вилоят ИИББ ЙҲХБ шу муносабат билан йўл ҳаракати иштирокчиларидан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши ҳамда йўл ҳаракати қоидалари талабларига амал қилишини сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, 4Р-20 йўли вилоятнинг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон туманлари пойтахтимиз билан боғловчи асосий йўл ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг