Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага республикамизда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Эртага республикамизда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши кутилади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Ҳудудларда сониясига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг